» » “Ўш шаҳри – турк дунёсининг маданий маркази” халқаро лойиҳаси доирасидаги байрам тадбирлари давом этмоқда.
Информация к новости
  • Просмотров: 113
  • Автор: admin
  • Дата: 21-04-2019, 11:00
21-04-2019, 11:00

“Ўш шаҳри – турк дунёсининг маданий маркази” халқаро лойиҳаси доирасидаги байрам тадбирлари давом этмоқда.

Категория: Маданият

“Ўш шаҳри – турк дунёсининг маданий маркази” халқаро лойиҳаси доирасидаги байрам тадбирлари давом этмоқда. Расмий делегация Ўш вилоятининг барча ҳудудларидан келган аҳоли томонидан ташкил этилган кенг миқёсдаги этно–фестивалда иштирок этди.
Меҳмонлар майдонга ўрнатилган бўз уйларда миллий маросим ва анъаналар билан илиқ кутиб олинди.
Меҳмонлар ва шаҳар аҳолисига оналик, қиз узатиш, чақалоқларни бешикка белаш, суннат қилиш каби турли мавзуларда томошалар намойиш қилинди. Ҳар бир томоша мусиқалар садоси остида ўтказилди.
Маҳаллий шоирлар шеър ва халқ масалларини айтиш санъатини ижро этиш борасида беллашдилар. Меҳмонларда манасчиларнинг чиқишлари катта қизқиш уйғотди. Қадимий ва миллий кийимларда чиққан ёшлар ва эркаклар Манас эпосидан парчалар ўқишди.
Этно–фестивалда қирғиз, ўзбек, турк ва бошқа этник маданиятлар намойиш этилди.
Сўнг кўп соатлик концерт дасурлари бўлиб ўтди. Ўш вилоятининг барча туманларидан келганлар ўзларининг жамоавий ва якка тартибдаги қўшиқ айтиш, рақс тушиш, театрлаштирилган дастурларини намойиш қилишди.
Барча иштирокчилар миллий кийимда эдилар, барча жойда миллий мусиқалар янгради. Бу ўтмиш дунёсининг замонавий талқинда кўриниши каби эди. Бу фестивал турли миллатлар ўртасидаги бирдамлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлди.
Программа Этно-Мода,
"Туркий миллатларнинг бирдамлиги учун пиёда юриш" билан уланди.
Шахар Спорт майдонида Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбек Жеенбеков бошчилигида расмий очилиш маросими бошланди!

“Ўш шаҳри – турк дунёсининг маданий маркази” халқаро лойиҳаси доирасидаги байрам тадбирлари давом этмоқда.
“Ўш шаҳри – турк дунёсининг маданий маркази” халқаро лойиҳаси доирасидаги байрам тадбирлари давом этмоқда.
скачать dle 10.2 КиноСвин
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Информация
Комментировать статьи на нашем сайте возможно только в течении 1 дней со дня публикации.