» » Фахрий Онажонлар сим қоқди.
Информация к новости
  • Просмотров: 15
  • Автор: Шакирова
  • Дата: 28-07-2020, 00:09
28-07-2020, 00:09

Фахрий Онажонлар сим қоқди.

Категория: Иктисод, Маориф, Эълон, Саломатлик

Бугун 27 июль куни шахримизнинг фаол аёллари Қирғизистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи,республика миқёсидаги ардоқли пенсионер Алимжанова Арафатхон Мурадиловна бошчилигида ўқитувчи Муборакхон Дадажонова ва кўп йиллар давомида эхсон ва мурувватлари билан бизга яхши таниш бўлган Ишбилармон опамиз ШарипахонХожи Собиржонова ўғли Фарходжон бошчилигида "Жаш Муун-Янги Авлод" Фонди жамғармасига 75000сомлик 290 донадан иборат болалар ёзги кийимлари олиб келдилар,шу билан чекланиб қолмай нафақадаги ўқитувчимиз Алимжанова ва Дадажоновалар нафақаларини фондимиз хисоб рақамларига ўтказиб бердилар.Арофатхон Мурадиловна бош бўлган ,бу хайрли ишларнинг давоми шахарни фаол хотин-қизлари орасида давом этилаётгани хаммамизни қувонтиради.Хозирги Пандемия куч олган бир даврда устозларнинг хам улуши эътиборсиз қолмайди.
-"Пандемия асоратлари чуқур из қолдираётган шу оғир кунларни халқимиз билан биргаликда, қўлимиздан келганча мурувват қилиб, бирдам бўлиб бир биримизни қўллашимиз,бу иллатни тезроқ енгишимизга сабаб бўлади"- дейди Арафатхон Алимжанова биз билан сухбатда. Оналаримиз ибрат кўзгусидир.Фахрий Онажонлар сим қоқди.
Фахрий Онажонлар сим қоқди. скачать dle 10.2 КиноСвин
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Информация
Комментировать статьи на нашем сайте возможно только в течении 1 дней со дня публикации.