Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 303
  • Автор: Шакирова
  • Дата: 3-03-2019, 13:22
3-03-2019, 13:22

Қирғизистон республикасининг Узбекистондаги мухтор элсиси Ибрагим Жунусов иш сафари билан водий буйлаб.

Категория: Сиёсат, Маданият, Маориф, Эълон

Қирғизистон республикасининг Узбекистондаги мухтор элсиси Ибрагим Жунусов иш сафари билан водий буйлаб.Бугун 2 март куни Фарғона вилояти ҳокимлиги қароргоҳида вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Ш.М.Ғаниев Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Джунусов Ибрагим Коджоназаровични қабул қилди. Элчига Қирғизистон элчихонаси маслаҳатчиси Кемалбей Садиков ва бошқалар ҳамроҳлик қилдилар. Қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳожимухтор Каримов ва “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари бошқармаси бошлиғи Алломжон Фозиловлар иштирок этдилар.
Мамлакатларимиз раҳбарларининг одилона ташқи сиёсат олиб бораётганлари туфайли кейинги йилларда қўшни давлатлар билан дўстлик алоқалари мустаҳкамланиб, ўзаро ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Айниқса, Фарғона вилоятига чегарадош вилоятлар ўртасида қўшни давлатлар билан ҳар томонлама тижорий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик сезиларли даражада аҳоли турмушида қулайлик туғдиришга хизмат қилмоқда.
Бугунги қабулда ҳам икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг халқ фаровонлигига хизмат қилиши масаласи кўрилди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қирғизистон элчисининг ташрифидан мамнунлигини изҳор этгач, ўзаро алоқаларимиз туфайли амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди.
120 дан ортиқ фарғоналик тадбиркорлар Ўш, Бишкек, Баткен, Норин, Қадамжой, Қизилқия каби ҳудудлар тадбиркорлари билан доимий ҳамкорлик қилиб келмоқдалар. Айни кунларда Фарғона вилояти тадбиркорлари Қирғизистоннинг Баткен вилоятида пилла етиштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйганлар. Шунингдек, Қирғизистон картошкасининг Тошкентда сотилиши учун Фарғона вилоятидан йўл очиб берилган. Ҳар йили қирғизистонлик кекса ёшли кишиларни “Чимён” санаторийсида дам олдириш амалиёти ҳам йўлга қўйилган.
-2018 йил Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликда тарихда қоладиган йил бўлди, - деди Ш.Ғаниев. – Назорат-текширув пунктларининг очилиши, ҳар томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши халқимизга фақат яхшилик олиб келади. Мамлакатимиз раҳбарлари учрашгунига қадар бажарадиган ишларимиз кўп. Асосий масала йўл инфраструктурасидир, Фарғона вилояти ҳудудида ҳам яна очилиши керак бўлган айрим йўллар бор. Одамларнинг ҳаётини фаровон қилиш иккала давлат раҳбариятининг ҳам, бизларнинг ҳам – ягона мақсадимиз, шу йўлда халқ хизматига тайёрмиз.
Вилоят ҳокими ўз сўзида элчи олдига вилоятимизда жойлашган айрим назорат-текширув постларининг ҳам очилиши, шунингдек, Фарғона вилоятига Қирғизистон ҳудудидан келувчи сув йўллари масаласини қўйди ҳамда элчи жанобларининг саъй-ҳаракати билан ишларимиз янада юришиб кетишига ишонч билдирди.
Ибрагим Джунусов элчилик вазифасига киришганидан бошлаб чегараларни ўрганиб келаётганини айтди. Бугун Андижон ва Наманган вилоятларида ҳам бўлиб, икки давлат чегараларидаги муаммоларни ўрганган элчининг фикрича, қолган назорат-текширув постлари ҳам очилса, икки давлат халқи учун қулайлик пайдо бўлиб, тирбандликлар йўқолади. “Тарихимиз, маданиятимиз, тилимиз, дилимиз бир, борсак бозоримиз, ўлсак мозоримиз бир. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида олдиндан кўприк бор, биз шу кўприкни олтин кўприкка айлантиришимиз керак”, деди элчи. Шунингдек, Қирғизистон билан ишламоқчи бўлган тадбиркорлар рўйхати шакллантирилиши ва улар билан индивидуал ишлаш таклифини берди.
Қирғизистон элчиси И.Джунусов яна қайси соҳаларда ҳамкорлик қилиш керак деб ўйлайсиз, деган саволимизга қуйидагича жавоб берди:
-Бизнес-форум ҳам яхши тадбир, бироқ юқорида айтганимдай, яккама-якка ишлаш тартиби ҳам бўлиши керак, яъни тадбиркорлар тўғридан-тўғри алоқа ўрнатсинлар, бежиз тадбиркорлар рўйхати шакллантирилсин демадим. Ҳозир Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида мева-сабзавот, кўмир, картошка, цемент, пахта, травертин каби маҳсулотларнинг импорт-экспорти йўлга қўйилган. Президентларимиз ҳар икки давлатга товар айланишини 500 миллион доллар ҳажмига етказишни қатъий топшириқ қилиб қўйганлар. Иқтисодий йўналиш билан бирга, гуманитар алоқалар ҳам биринчи ўринда туриши керак деб ўйлайман. Қирғизистонда Ўзбекистон кунларини ўтказиш ҳаракатидамиз. Ёшлар ўртасидаги муносабатлар, улар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим. Ёшларимиз ота-боболаримиз босган тўғри йўлни босиб ўтиши керак.
Музокара сўнгида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси И.Джунусов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев эсдалик совғалари алмашдилар.