Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 3004
  • Автор: Шакирова
  • Дата: 14-12-2018, 21:00
14-12-2018, 21:00

Кўп тилда хажвия қила олган санъаткор Обид Асомов оламдан ӯтди.

Категория: Саломатлик

Кўп тилда хажвия қила олган санъаткор Обид Асомов оламдан ӯтди.Обид Асомов оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов вафот этди.
Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба ҳам бу маълумотни Ўш садоси таҳририятга тасдиқлади.
Таниқли қизиқчи ва актёр бундан бир неча кун муқаддам оғир юрак хуружи билан Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди.
Мухбирларимиз хабарига кўра, Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни ўткир юрак инфаркти туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.
2006 йилдан Россия телевидениеси «Россия-1» телеканалининг «Эгри ойна» («Кривое зеркало») ҳажвий кўрсатувида қатнашиб келган. Шундан сўнг, Обид Асомов бир неча йил давомида Ўзбекистон телевидениесида кўринмади.
Якин бир неча ой ичида бизнинг Қирғизистонлик хажвия ва комик театри актерлари билан биргаликда Ўш,Жаллабод Узген,Бишкек шахарларда концерт дастурларини уюштирган ва давомий бундай ижодий учрашувларни утказиш режаларини тузган эдилар.
2018 йил 24 май куни Обид Асомов Ўзбекфильм қошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори этиб тайинланганди.