Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Информация к новости
  • Просмотров: 467
  • Автор: Шакирова
  • Дата: 6-11-2018, 13:57
6-11-2018, 13:57

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тинчлик гарови

Категория: Маданият, Иктисод, Маориф

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тинчлик гарови
Қирғизистон Ҳукумати таркибидаги Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ва этнослараро муносабатлар бўйича Давлат агентлиги (ГАМСУМО)нинг масъул вакиллари ва Республика ўзбек миллий-маданий маркази раҳбарлари 5-6 ноябрь кунлари Ўш ва Жалол-Обод вилоятларига ташриф буюриб, давлат бошқарув органлари раҳбарлари, туман ва шаҳар миллий марказлари фаоллари билан учрашувлар ўтказишди. Мулоқатлар чоғида миллатларо муносабатларни мустаҳкамлаш, низоларнинг олдини олиш, ҳудуд ва жумҳуриятда тинчлик ва барқарорликни таъмин этиш масалалари, бу жараёнда ўзбек миллий марказларининг аҳамияти ва олиб бораётган ишлари ҳақида сўз юритилди.
Жумладан, 5 ноябрь куни Қирғизистон Ҳукуматининг Ўш вилояти бўйича мухтор вакили Жилқибаев Узарбек Казиевич , 6 ноябрь куни эса Қирғизистон Ҳукуматининг Жалал-Абат вилояти бўйича мухтор вакили Сатибалдиев Қиянбек Урмаматович Қирғизистон Ҳукумати қошидаги Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ва этнослараро муносабатлар бўйича Давлат агентлиги Директорининг Маслаҳатчиси Аҳмедов Бегижон Маҳмудович, ГАМСУМОнинг ҳудударо Бошқармалигининг бошлиғи Жээнбеков Мирза, Республика ўзбек миллий-маданий маркази раиси Қодиров Бахтиёр Собиржонович, Жанубий регион бўйича ушбу Марказ раисининг ўринбосари Ходжаев Рашидхон Ходжиевичлардан иборат гуруҳни қабул қилдилар. Давомли ва сермазмун суҳбатлар давомида республика ва вилоят миқёсида этнослараро муносабатларни янада яхшилаш, ўзаро тотув яшаш шароитлари, ижтимоий аҳвол, ҳар хил ёмон оқибатларга олиб борувчи сабаб ва кўринишларнинг олдини олиш борасида батафсил фикр алмашинди.
Қодиров Б.С. яқинда бўлиб ўтган Республика ўзбек миллий-маданий марказининг қурултойи ҳақида, Марказнинг янги Устави, стратегик мақсадлари, режалари ҳақида маълумот берди. Республика, район ва шаҳар миқёсида иш олиб борувчи марказлар бевосита ГАМСУМО, Қирғизистон халқи Ассамблеяси, туман давлат администрациялари раҳбарлари ва шаҳар мэрлари билан ўзаро ҳаракатда, миллий муносабатларга оид давлат сиёсатининг, концепция ва дастурларнинг амалга оширишда давлат бошқарув органлари билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориш, маданият, ёшларга билим бериш, марифат, санъат, спорт ва бошқа жиҳатлар бўйича изчил тарғибот олиб бориш Марказнинг асосий йўналишлари бўлишлигини Бахтиёржон Қодиров таъкидлаб ўтди. Ўзбек миллий-маданий марказининг структурасида вертикал бошқарув тизимини ташкил этиш биринчи навбатдаги вазифаси эканлиги қайд этилди.
Жилқибаев Узарбек Казиевич ва Сатибалдиев Қиянбек Урмаматовичлар Ўш ва Жалал-Абат шаҳарларидаги учрашувларда Б.Қодиров ва Р.Ходжаевларни РЎМММ раҳбариятига сайланишлари билан табрикладилар ва ўзбек маданий марказлари билан биргаликда дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлаш борасида ишларида биргаликда иш боришга тайёр эканликларини, вилоятлардаги бу борада олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида гап юритдилар.
Районларда фаолият юритувчи ўзбек миллий-маданий марказларининг иш фаолиятлари бўйича Қирғизистон Ҳукуматининг Ўш вилояти бўйича вакилчилигида Б.Аҳмедов, Б.Қодиров, М.Жээнбеков ва Р.Ходжаев тўрт район, яъни Аравон, Новқат, Ўзган ва Қорасув районлари администрацияларининг раҳбарлари билан, ҳамда Ўзган шаҳри мэри билан ҳам алоҳида учрашув ўтказиб, юқоридаги масалалар бўйича кенг фикр алмашишди. Миллий-маданий марказларнинг тўлақонли ва Қирғизистонда дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашдаги фаолиятларида давлат бошқарув органларининг раҳбарлари ҳар қандай кўмак кўрсатиш ва ўзаро биргаликда ҳаракат кўрсатишга тайёр эканликлари ҳақида маълум қилишди.
Республика миллий-маданий марказ раҳбарлари Ўш ва Жалал-Абат вилоятларида фаолият олиб бораётган ва унинг таркибий қисмига кирган миллий-маданий марказлар раҳбарлари, фаоллари, оқ соқоллар кенгашлари аъзолари билан учрашувлар ўтказишди. Бундан ташқари меҳмонлар Бобур номидаги Академик ўзбек театринин 100 – мавсумининг очилиш маросимида ҳам қатнашиб, санъаткорларнинг катта гуруҳига Мақтов ёрлиқлари ва совғалар топширишди. Қирғизистон Ҳукумати қошидаги Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ва этнослараро муносабатлар бўйича Давлат агентлиги Директори Солиев Баҳтиёр Усмоновичнинг буйруғига кўра “Бегайим лайф” маданий марказининг ижрочи директори Асранқул Жээнкуловга Қирғизистон халқи бирлигини мустаҳкамлашга қўшган хиссалари учун “Фаҳрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Мукофот театрга йиғилган томошабинларнинг гувоҳлигида А.Жээнкуловга ГАМСУМО расмий вакиллари томонидан тантанали равишда топширилди.